locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Кейн биринчи, Мбаппе иккинчи, Ямал тўртинчи: «Олтин тўп» учун даъвогарлар рейтинги янгиланди

Goal нашри энг нуфузли индивидуал соврин учун курашаётган футболчилар топ-10лигини эълон қилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Жорий мавсум ўз ниҳоясига етиб бораётгани муносабати билан нуфузли Goal портали 2026 йилдаги «Олтин тўп» соврини учун асосий даъвогарлар рейтингини янгилади.

Ушбу рўйхатда «Бавария» ҳужумчиси Харри Кейн асосий фаворит сифатида қайд этилган. Иккинчи поғонадан Мадриднинг «Реал» клуби форварди Килиан Мбаппе жой олган бўлса, кучли учликни мюнхенликларнинг яна бир вакили — вингер Майкл Олисе якунлаб берган.

Goal талқинига кўра 2026 йилги «Олтин тўп» учун асосий 10 нафар даъвогар:

  1. Харри Кейн («Бавария»)
  2. Килиан Мбаппе («Реал» Мадрид)
  3. Майкл Олисе («Бавария»)
  4. Ламин Ямал («Барселона»)
  5. Луис Диас («Бавария»)
  6. Эрлинг Холанд («Манчестер Сити»)
  7. Хулиан Алварес («Атлетико» Мадрид)
  8. Деклан Райс («Арсенал»)
  9. Витинья («ПСЖ»)
  10. Винисиус Жуниор («Реал» Мадрид)
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг