locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Кейн «Бавария» билан шартномани узайтириш бўйича музокараларни тўхтатиб турди — Плеттенберг

Томонлар ўртасида 2029 йилгача ҳамкорлик қилиш юзасидан дастлабки алоқалар аллақачон бўлиб ўтган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Кейн «Бавария» билан шартномани узайтириш бўйича музокараларни тўхтатиб турди — Плеттенберг
ФОТО: Getty images

«Бавария» ҳужумчиси Ҳарри Кейн клуб билан шартномани узайтириш борасидаги музокараларни вақтинча тўхтатди. Бу ҳақда журналист Флориан Плеттенберг X ижтимоий тармоғида хабар бермоқда.

Манбага кўра, футболчи эътиборини жаҳон чемпионатига қаратган. Янги шартнома борасидаги муҳокамалар турнирдан сўнг қайта бошланиши кутилмоқда.

Шунга қарамай, томонлар ўртасида 2029 йилгача ҳамкорлик қилиш юзасидан дастлабки алоқалар аллақачон бўлиб ўтган.

Шунингдек, Кейн бошқа клублар билан музокаралар олиб бормаётгани ва «Бавария»да қолиш ниятида экани хабар қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Кейн Мюнхен клубида 2023 йилнинг ёзидан буён тўп сурмоқда. Амалдаги келишув 2027 йилда якунига етади.

Ўтган мавсумда Ҳарри Кейн немис жамоаси сафида барча турнирларда 51 та ўйин ўтказиб, 61 та гол урди ва еттита голли узатмани қайд этди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг