locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Кейн «Бавария» билан шартномани узайтириш бўйича келишувга эришди

Англиялик футболчи 2023 йилда «Тоттенҳэм»дан «Бавария»га ўтган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Кейн «Бавария» билан шартномани узайтириш бўйича келишувга эришди
Фото: Getty Images

«Бавария» клуби ҳужумчи Ҳарри Кейн билан шартномани 2029 йилнинг ёзига қадар узайтириш бўйича принципиал келишувга эришди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, Мюнхен клуби ҳужжатларни расмийлаштириш ишларини якунламоқда.

Қайд этилишича, Кейн ва унинг оиласи Мюнхендаги ҳаётдан мамнун. Англиялик футболчи 2023 йилда «Тоттенҳэм»дан «Бавария»га ўтган. Бу вақт давомида у клуб сафида барча турнирлар доирасида 156 та учрашувда 154 та гол урган.

У 2025/26 йилги мавсумда Бундеслигада 31 та ўйинда 36 та, Чемпионлар лигасида эса 13 та учрашувда 14 та гол муаллифи бўлган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг