locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Кейн «Барселона»га ўтмайди

Унинг амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Кейн «Барселона»га ўтмайди
ФОТО: Getty images

Ҳарри Кейн жорий ёзги трансфер ойнасида «Барселона»га ўтмайди. Бу ҳақда инсайдер Решад Рахман ижтимоий тармоқда маълум қилди.

Манбага кўра, каталонияликлар Кейннинг «Бавария»даги фаолиятидан тўлиқ мамнун экани ҳақида хабар олган. Шунингдек, англиялик ҳужумчи яқин вақт ичида мюнхенликлар билан шартномасини узайтириши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Кейн «Бавария» сафига 2023 йил ёзида келиб қўшилган. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.

2025/26 йилги мавсумда Англия терма жамоаси сардори «Бавария» сафида барча мусобақаларда 51 та учрашувда иштирок этиб, 61 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Transfermarkt маълумотларига кўра, ҳужумчи жаҳон футболидаги энг самарали футболчилардан бири бўлиб қолмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг