locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Кейн: «Агар Чемпионлар Лигаси ёки Жаҳон чемпионатини ютмасам, «Олтин тўп»ни қўлга кирита олмайман»

«Бавария» ҳужумчиси нуфузли соврин учун кураш ҳақида фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Кейн: «Агар Чемпионлар Лигаси ёки Жаҳон чемпионатини ютмасам, «Олтин тўп»ни қўлга кирита олмайман»
ФОТО: Getty Images

«Бавария» ва Англия миллий жамоаси ҳужумчиси Харри Кейн жорий мавсум «Олтин тўп»ни қўлга киритиш эҳтимоли ҳақида фикр билдирди.

«Мен бу мавсум 100 та гол уришим мумкин, аммо агар Чемпионлар Лигаси ёки Жаҳон чемпионатини ютмасам, эҳтимол «Олтин тўп»ни ҳам қўлга кирита олмайман. Холандда ҳам, бошқа футболчиларнинг барчасида ҳам шундай. Асосий нарса — йирик совринларни қўлга киритиш.

«Бавария»даги жорий мавсумига қараб айтсам, жуда яхши формадаман. Чемпионлар Лигасининг асосий фаворитларидан биримиз. Бу, эҳтимол, имкониятларимни бироз оширади. Худди шундай вазият Англия миллий жамоасида ҳам бор. Ўйлайманки, биз турнирга фаворитлардан бири сифатида кириб борамиз», — дея Кейннинг сўзларини Reuters келтирди.

Маълумот учун, Харри Кейн жорий мавсум «Бавария» сафида барча турнирлар доирасида 17 та ўйинда майдонга тушиб, 23 та гол ва 3 та голли узатма қайд этди. Англия миллий жамоасида эса у 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралашида 7 та учрашувда иштирок этиб, 6 та гол урди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг