locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Каземиронинг «МЮ»ни тарк этиш сабаблари маълум бўлди

Аввалроқ манкунианликлар мавсум якунда бразилиялик футболчи билан хайрлашишини эълон қилганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» ва 33 ёшли яримҳимоячи Каземиро ўртасидаги ҳамкорликни якунлаш қарори ўзаро келишув асосида қабул қилинган. Бу ҳақда ESPN хабар бермоқда.

Манбага кўра, клуб раҳбариятининг янги фалсафасига биноан, жамоада Каземиро каби ёши катта ва юқори маош оладиган футболчилар қолиши исталмаяпти. Ўз навбатида, бразилиялик яримҳимоячи ҳам «қизил иблислар» сафидаги фаолияти ўз якунига етганини англаган.

22 январ, пайшанба куни «Манчестер Юнайтед» мавсум якунда футболчи билан хайрлашишини расман эълон қилди.

Каземиро «Манчестер Юнайтед»га 2022 йилда Мадриднинг «Реал» клубидан келиб қўшилган. Шу вақт мобайнида у барча мусобақаларда 146 та учрашувда майдонга тушиб, 21 та гол ва 13 та голли узатма муаллифига айланган. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 8 миллион евро деб баҳоламоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг