locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Каземиро «Сан-Паулу»га қайтмайди — манба

Аввалроқ бразилиялик яримҳимоячи «Интер Майами» билан музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Каземиро жорий мавсум якунда инглиз клуби билан шартномаси тугаганидан сўнг ватанига қайтиш ниятида эмас. Бу ҳақда «Сан-Паулу» спорт директори Руй Коста маълум қилди.

«Биз бир куни бу ҳақда гаплашдик ва етакчи футболчиларимиздан бири Каземирога хабар юборди. Ким ҳам уни ўз жамоасида кўришни истамайди? У эса дарҳол жавоб қайтариб, Бразилияга қайтиш нияти йўқлигини, фаолиятини бошқа лигада давом эттирмоқчи эканини айтди.

«Сан-Паулу» Каземиро бўйича расмий таклиф бермади ва жамоамиз таркибини аниқ тасаввур қилмасдан туриб, бундай қилиш мантиқсиз бўлар эди», — деб Костанинг сўзларини келтиради AS нашри.

Эслатиб ўтамиз, Каземиронинг «Манчестер Юнайтед» билан амалдаги келишуви жорий мавсум якунда ўз ниҳоясига етади. Январ ойида клуб раҳбарияти футболчи билан шартномани узайтирмасликларини расман тасдиқлаган эди.

Жорий мавсумда 34 ёшли тажрибали яримҳимоячи «қизил иблислар» сафида барча турнирларда 25 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 5 та гол ва 2 та голли узатмани ёздириб қўйди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг