Каземиро олдида иккита вариант бор
Унинг "Манчестер Юнайтед" билан шартномаси 2026 йилнинг июнида якунига этади.
ФОТО: Getty images
«Манчестер Юнайтед»ни тарк этадиган бразилиялик ярим ҳимоячи Каземирода фаолиятини давом эттириш учун иккита вариант бор. Бу ҳақда журналист Экрем Конур ўзининг ижтимоий тармоқлари орқали хабар бермоқда.
Манбада келтирилишича, бразилиялик футболчига «Сан-Паулу» ва аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси тўп сураётган Американинг «Интер Майами» клублари истамоқда.
Бразилиялик футболчи ва «қизил иблислар» ўртасидаги амалдаги меҳнат шартномаси муддати шу ёзда якунига етади.
Жорий мавсумда Каземиро 25 та учрашув ўтказиб, ўз ҳисобига бешта гол ва иккита голли узатмани ёздириб қўйди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист