Каземиро «МЮ» раҳбарияти билан учрашиб, ўз ўрнига «Ньюкасл» футболчисини тавсия қилди
Бразилиялик футболчи жорий мавсум охирида манкунианликлар сафини тарк этади.
ФОТО: Getty Images
«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Каземиро клуб раҳбарияти билан учрашиб, ўзининг ўрнини босиши мумкин бўлган номзодни муҳокама қилди. AS нашри хабарига кўра, 34 ёшли футболчи «Ньюкасл»нинг 28 ёшли аъзоси Бруно Гимарайншни тавсия қилган. Каземиро ҳамюртини Манчестерда муҳим фигурага айланиши учун барча сифатларга эга деб ҳисоблайди.
Каземиро шу ёзда «Манчестер Юнайтед»ни эркин агент мақомида тарк этади, чунки клуб билан янги келишувга эришилмади. Гимарайншнинг «Ньюкасл» билан амалдаги шартномаси эса 2028 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt унинг қийматини 75 млн евро деб баҳоламоқда.
Жорий мавсумда Гимарайнш «Ньюкасл» сафида 35 та ўйин ўтказиб, 9 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.
Насрулло Каримов
Журналист