Каземиро: «МЛСда фақат битта жамоада ўйнашни истардим»
34 ёшли футболчи “Манчестер Юнайтед”ни эркин агент сифатида тарк этиб, “Интер Майами” билан 2027 йилгача шартнома имзолади.
ФОТО: Getty Images
Бразилиялик ярим ҳимоячи Каземиро нега айнан “Интер Майами”ни танлаганига изоҳ берди. Унинг айтишича, агар МЛСда ўйнашга тўғри келса, фақат шу клубни танларди.
«МЛСда ўйнаш ҳақида ўйлаганида, фақат битта клуб хаёлимга келарди — бу “Интер Майами”. Клубнинг лойиҳаси, шаҳарнинг ўзи ва Месси билан бир жамоада ўйнаш имконияти менга бу қарорни қабул қилдирди».
34 ёшли футболчи “Манчестер Юнайтед”ни эркин агент сифатида тарк этиб, “Интер Майами” билан 2027 йилгача шартнома имзолади. Битимни 2029 йилгача узайтириш имконияти ҳам мавжуд. Ҳозирда МЛС клубнинг ушбу трансфери юзасидан регламентга риоя қилинган-қилинмаганини ўрганмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист