Каземиро Мессининг жамоадошига айланиши мумкин
«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Каземиро фаолиятини АҚШ ёки Бразилияда давом эттириши мумкин. Журналист Экрем Конурнинг хабар беришича, футболчи учун «Интер Майами» ва «Сан-Паулу» клублари асосий даъвогар бўлиб турибди.
Каземиро профессионал фаолиятини айнан «Сан-Паулу»да бошлаган. Бразилия клуби унга икки йиллик шартнома ҳамда фаолиятини якунлаганидан сўнг клуб тизимида ишлаш имкониятини таклиф қилмоқда.
Шу билан бирга, «Интер Майами» ҳам курашга қўшилган. Маълумотларга кўра, футболчи аллақачон Флоридага ташриф буюрган ва Лионель Мессининг жамоадошига айланиши мумкин.
Каземиронинг «Манчестер Юнайтед» билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунда тугайди. Клуб раҳбарияти январ ойидаёқ футболчи билан келишувни узайтирмаслигини тасдиқлаган эди.
Жорий мавсумда Каземиро «Манчестер Юнайтед» сафида барча турнирларда 25 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 5 та гол ва 2 та голли узатмани ёздириб қўйди.