Каземиро: «Манестер мен учун ҳар доим уй бўлиб қолади»
“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Каземиро ижтимоий тармоқларда инглиз клубини тарк этиши ҳақида таъсирли пост қолдирди.
«Ҳаётимиз давомида кўплаб жойлардан ўтамиз, аммо айримлари бизнинг бир қисмига айланади. Манчестер мен учун ҳар доим уй бўлиб қолади.
Бу шаҳарга, клубга ва ҳар бир мухлисга самимий миннатдорчилик билдираман. Бу тўрт йил унутилмас бўлди ва мен ҳам, оилам ҳам бу ердаги ҳар бир лаҳзани умрбод эслаб қоламиз. Бу ерда ҳис қилган бахт ва илиқликни сўз билан ифодалаш қийин.
Қўллаб-қувватлаганингиз, ҳар бир хотира учун ва бизга биринчи кунданоқ ўз уйимиздек муҳит яратганингиз учун раҳмат.
Мен ҳар доим “қизил иблис” бўлиб қоламан», — деб ёзди футболчи.
34 ёшли ярим ҳимоячи 2022 йилдан буён “Манчестер Юнайтед” сафида тўп суриб келмоқда. Шу вақт давомида у барча мусобақаларда 160 та ўйинда иштирок этиб, 26 та гол ва 14 та голли узатма қайд этди.
Футболчининг амалдаги шартномаси 2026 йил 30 июнга қадар мўлжалланган.