Каземиро “Манчестер Юнайтед”да Криштиану Роналдуникига тенг маош олиши мумкин
ФОТО: Getty Images
“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Каземиро, агар манкуниянликлар Европа Лигасида ғолиб чиқиб, Чемпионлар Лигасига йўлланма олса, маоши сезиларли даражада кўтарилади. Бу ҳақда Mirror нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, бразилиялик футболчининг шартномасида “қизил иблислар” Чемпионлар Лигасига чиқса, унинг маоши 100 минг фунтга оширилиши кўрсатилган. Натижада унинг ҳафталик даромади 500 минг фунтни ташкил қилади.
Таққослаш учун, худди шундай маошни МЮнинг собиқ ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳам жамоадаги иккинчи фаолияти давомида олган эди.
Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Юнайтед” Европа Лигаси ярим финалининг дастлабки ўйинида “Атлетик Бильбао”ни 3:0 ҳисобига мағлуб этди. Томонлар ўртасидаги жавоб ўйини 8-май куни бўлиб ўтади.
Насрулло Каримов
Журналист