Каземиро келажаги борасида бир қарорга келган
Унинг "қизил иблислар" билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг июнь ойи охиригача мўлжалланган.
ФОТО: Getty images
"Манчестер Юнайтед"нинг тажрибали ярим ҳимоячиси Каземиро жамоада қолмоқчи.
Журналист Грэм Бэйлининг хабарига кўра, бразилиялик футболчи клуб раҳбарияти билан келишувни узайтириш борасида музокара олиб бормоқда.
Унинг "қизил иблислар" билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг июнь ойи охиригача мўлжалланган. Шартномада яна бир мавсумга узайтириш имконияти кўрсатилган. Аммо томонлар молиявий бандларни қайта кўриб чиқишни режалаштирган.
Жорий мавсумда 33 ёшли бразилиялик "Манчестер Юнайтед" сафида АПЛда 15 та ўйинда 4 та гол ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист