Каземиро «Интер Майами» билан оғзаки келишувга эришди — Романо
Барча томонлар оғзаки келишувга эришиб, барча расмиятчиликларни ҳал қилди.
ФОТО: Getty images
Бразилиялик ярим ҳимоячи Каземиро ва МЛС клуби «Интер Майами» шартнома имзолаш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Фабрицио Романо ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар бермоқда.
Барча томонлар оғзаки келишувга эришиб, барча расмиятчиликларни ҳал қилди. Айни пайтда шартноманинг имзоланиши ва бразилиялик футболчининг трансфери эълон қилиниши кутилмоқда. Каземиронинг ўзи аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси билан бир жамоада тўп суришни хоҳлайди.
Аввалроқ «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячининг клубдан кетганини расман эълон қилганди. 2025/2026 йилги мавсумда Каземиро Англия Премьер-лигасининг 34 та ўйинида майдонга тушиб, тўққизта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.