locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Каземиро фаолиятини MLSда давом эттириши мумкин

Бразилиялик футболчи океан орти вакиллари билан фаол музокаралар олиб бормоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Каземиро MLS клублари билан фаол музокаралар олиб бормоқда. Бразилиялик футболчи учун курашда «Лос-Анжелес» клуби етакчи ҳисобланади, деб хабар бермоқда журналист ва инсайдер Экрем Конур.

«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти юқори маош оладиган, ёши катта футболчилардан воз кечиб, жамоа таркибини янгилашга қарор қилган. Каземиро ҳам «қизил иблислар» сафидаги вақти якунга етканига англаб етган.

22 январь куни «Манчестер Юнайтед» яримҳимоячининг мавсум якунларида клубни тарк этишини расман эълон қилди.

Каземиро 2022 йилда Мадриднинг «Реал» клубидан кўчиб ўтган ва шу вақт ичида барча мусобақаларда 146 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол урди ҳамда 13 та голли узатма амалга оширди. Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 8 миллион евроми ташкил этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг