Каземиро Бразилия — Япония ўйинининг энг яхши футболчиси деб топилди
Тажрибали футболчи жамоаси учун муҳим паллада саҳнага чиқди.
Фото: Getty Images
Бразилия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Каземиро ЖЧ-2026 1/16 финалидан ўрин олган Япония билан учрашувнинг энг яхши футболчиси деб эътироф этилди.
Тажрибали футболчи жамоаси учун муҳим паллада саҳнага чиқди. Япония биринчи бўлимда ҳисобни очганидан сўнг, Бразилия иккинчи бўлимда босимни кучайтирди ва 56-дақиқада айнан Каземиро ҳисобни тенглаштирди.
Учрашув охирида эса Габриэл Мартинелли ғалаба голини уриб, Бразилияни кейинги босқичга олиб чиқди.
Каземиро баҳс давомида сариқ карточка ҳам олди. 90+1-дақиқада эса у жароҳат сабаб майдонни тарк этишга мажбур бўлди.
Шу тариқа, Бразилия Японияни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, мундиалдаги юришини давом эттирди. Жамоа 1/8 финалда Кот-д'Ивуар — Норвегия ўйини ғолиби билан тўқнаш келади.
Насрулло Каримов
Журналист