locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Кавани «Бока Хуниорс»ни тарк этади

Эдинсон Аргентина чемпионатида 2023 йилдан бери тўп сураётганди,
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Кавани «Бока Хуниорс»ни тарк этади
ФОТО: Getty images

Эдинсон Кавани Аргентинанинг «Бока Хуниорс» клубини тарк этмоқда. Бу ҳақда уругвайлик ҳужумчи расман эълон қилди.

Энди у 39 ёшида ўзи учун янги футбол масканини — эҳтимол, фаолиятидаги сўнггисини қидирмоқда.

Кавани Аргентина чемпионатида 2023 йилдан бери тўп сураётганди, бироқ клубнинг янги устози Рубен Арруабаррена уни асосий футболчи сифатида кўрмаслигини маълум қилди.

Бундай шароитда «Матадор» ғурур билан кетишни афзал кўрди. Эслатиб ўтамиз, ўтмишда Эдинсон Кавани Англиянинг «Манчестер Юнайтед», Франциянинг «ПСЖ», шунингдек, Италиянинг «Наполи» каби машҳур клублар шарафини ҳимоя қилган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг