locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Катулонди Кати «Навбахор»ни тарк этди

Катулонди Кати «Навбахор» сафида 10 та ўйинда майдонга тушиб, 550 дақиқа ҳаракат қилиб, битта гол урди ҳамда икки марта огоҳлантирилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Катулонди Кати «Навбахор»ни тарк этди
photo: Navbahor FK

Катулонди Кати «Навбахор»ни тарк этди. Бу ҳақида клуб расмий саҳифаси хабар бермоқда.

"Иккинчи даврага қизғин тайёргарлик кўраётган жамоамиз сафида бир қатор ўзгаришлар амалга ошиши кутилмоқда. Жумладан, мавсум аввалида жамоамиз сафига Конго ДРдан келиб қўшилган ҳужумчи Катулонди Кати билан икки томоннинг келишувига кўра, дўстона хайрлашилди.

Катулонди Кати жамоамиз сафида 10 та ўйинда майдонга тушиб, 550 дақиқа ҳаракат қилиб, битта гол урди ҳамда икки марта огоҳлантирилди.

Биз Катулонди Катига жамоамиз сафида ўтказган ўйинлари учун миннатдорчилик билдириб, унинг келгуси фаолиятида омад ва зафарлар тилаб қоламиз", – деб ёзилади клуб расмий саҳифасида.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг