locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Каттақўрғон” жамоасида бош мураббий ўзгарди

“Каттақўрғон” жамоасида бош мураббий ўзгарди
Фото: Биринчи лига

Биринчи лига иштирокчиси “Каттақўрғон” жамоаси мураббийлар штабида ўзгариш рўй берди.

Лига хабарига кўра, жамоа бош мураббийи Равшан Алиев билан узилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Эндиликда жамоани бош мураббий сифатида Зойир Ҳасанов бошқаради. Клуб уни Лигадан рўйхатдан ўтказган.

Зойир Ҳасанов бунга қадар Жиззах вилояти футбол академиясида раҳбар сифатида ишлаб келаётганди.

Эслатиб ўтамиз, “Каттақўрғон” клуби Биринчи лига турнир жадвалида 13 очко билан 3-ўринда бормоқда.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг