«Катта маблағлар» — БАА футболчиларига Ўзбекистон устидан қозониладиган ғалаба учун катта мукофот ваъда қилинди
5 июн куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида БААга қарши майдонга тушади. Бу ўйин икки жамоа учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Аввалроқ БАА футбол ассоциацияси президенти шайх Ҳамдон ибн Муборак терма жамоа машғулотида иштирок этгани ва футболчилар билан учрашгани ҳақида хабар берган эдик. У жамоа аъзоларига ғалабанинг аҳамиятини алоҳида таъкидлаган.
Маҳаллий ОАВнинг ёзишича, шайх Ҳамдон машғулотга бежиз ташриф буюрмаган. Хабарларга кўра, у футболчилар ва мураббийлар штабига Ўзбекистон устидан ғалаба қозонилса, катта пул мукофотлари берилишини ваъда қилган.
Манбаларга кўра, гап миллионлаб АҚШ доллари миқдоридаги мукофот ҳақида кетмоқда. Араб мамлакатлари бунга ўхшаш ҳолатларга аввал ҳам мурожаат қилган — улар юқори спорт натижалари учун жуда катта мукофотлар тайинлаш билан танилган.