locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Каспер Шмейхел фаолиятини якунлади

Бунга елкасидаги жиддий жароҳат сабаб бўлган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Каспер Шмейхел фаолиятини якунлади
ФОТО: Getty images

Шотландиянинг «Селтик» клуби ҳамда Дания миллий жамоаси дарвозабони Каспер Шмейхел профессионал фаолиятини якунлаганини маълум қилди.

39 ёшли посбоннинг айтишича, бунга елкасидаги жиддий жароҳат сабаб бўлган.

«Елкам бўйича бир нечта жарроҳ ва мутахассислар билан маслаҳатлашдим. Улар элит футболга қайтишимга умид қилмаслик кераклигини айтишди.

Мен узоқ ўйладим ва ҳозир фаолиятни тугатиш учун энг тўғри вақт деб қарор қилдим», — деди Шмейхел.

Каспер Шмейхел фаолияти давомида бир қатор йирик муваффақиятларга эришган.

У «Лестер» сафида 2015/16 йилги мавсумда сенсацион тарзда АПЛ чемпионига айланган. Шунингдек, «Селтик» билан Шотландия чемпионлигини қўлга киритган.

Дания миллий жамоаси таркибида эса Евро-2020 бронза медали совриндори бўлган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг