locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Касемиро: \"Интер Майами\" учун боримни бераман\"

34 ёшли футболчи "Интер Майами" билан 2027-йил MLS мавсуми охиригача шартнома имзолади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Бразилиялик ярим ҳимоячи Касемиро "Интер Майами"га ўтганидан сўнг янги клуби ҳақида илк фикрларини билдирди.

"Ҳар бир футболчи каби мени ҳам энг кўп илҳомлантирадиган нарса — ғалаба қозониш ва доимий ривожланиш. Клуб менга тақдим этган лойиҳа ва мени бу ерга олиб келиш учун қилган саъй-ҳаракатлари мен учун жуда катта аҳамиятга эга.

Менга билдирилган ишонч учун миннатдорман. Бу ишончни оқлаш учун нафақат ўйинларда, балки ҳар бир машғулотда ҳам бор кучимни бераман", — деди Касемиро.

34 ёшли футболчи "Интер Майами" билан 2027-йил MLS мавсуми охиригача шартнома имзолади. Битимни 2029-йилгача узайтириш имконияти ҳам мавжуд.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг