locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Касадо ёзда «Барселона»ни тарк этиши мумкин

Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 18 миллион еврони ташкил этади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Касадо ёзда «Барселона»ни тарк этиши мумкин
ФОТО: Getty images

«Барселона» ярим ҳимоячиси Марк Касадо жорий ёзги трансфер ойнасида каталония клуби билан хайрлашиши мумкин. Бу ҳақда Sport нашри хабар берди.

Манбага кўра, 22 ёшли футболчи Ханс-Дитер Флик қўл остида етарлича ўйин амалиётига эга бўлаётмагани сабабли июль ойида жамоани тарк этиши кутилмоқда.

«Барселона» маошлар лимитини енгиллаштириш мақсадида Касадони тўлиқ трансфер асосида сотишни афзал кўрмоқда. Футболчининг ўзи эса Европа клубларидан бирига ўтиб, мунтазам равишда асосий таркибда майдонга тушиш имкониятига эга бўлишни истамоқда.

Марк Касадо «Барселона» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У ўтган мавсум барча мусобақаларда 34 та учрашувда иштирок этиб, 1 та голли узатма муаллифи бўлди.

Футболчининг каталония клуби билан амалдаги шартномаси 2028 йилга қадар мўлжалланган. Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 18 миллион еврони ташкил этади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг