Касадо фаолиятини Саудия чемпионатида давом эттириши мумкин
Унинг "Барселона" билан амалдаги шартномаси 2028 йилга қадар тузилган.
ФОТО: Getty images
"Барселона" ярим ҳимоячиси Марк Касадо ёзги трансферлар ойнасида жамоани тарк этиши мумкин.
Diario AS хабарига кўра, 22 ёшли испаниялик футболчи фаолиятини Саудия Арабистони чемпионати клубларидан бирида давом эттириш имкониятини кўриб чиқяпти.
Жорий мавсумда Касадо барча мусобақаларда 29 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та голли узатма муаллифи бўлди.
Унинг "Барселона" билан амалдаги шартномаси 2028 йилга қадар тузилган. Transfermarkt мутахассислари футболчининг бозор қийматини 20 миллион евро деб баҳоламоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист