Касадо «Депортиво»га ижара асосида ўтди
Тransfermarkt футболчининг бозор қийматини 18 млн еврога баҳоламоқда.
ФОТО: Getty images
«Барселона» яримҳимоячиси Марк Касадо янги мавсумни «Депортиво» клубида ўтказади. Томонлар футболчининг бир мавсумлик ижараси бўйича келишувга эришди.
Шу тариқа, 22 ёшли футболчи мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиш ва ўзини янада кўрсатиш имкониятига эга бўлади. Ижара муддати якунланганидан сўнг Касадо «Барселона»га қайтиши кутилмоқда.
Касадо «Барселона» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2025/26 йилги мавсумда барча турнирларда 34 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та ассист қайд этди.
Яримҳимоячининг каталонияликлар билан шартномаси 2028 йил ёзигача амал қилади. Тransfermarkt футболчининг бозор қийматини 18 млн еврога баҳоламоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист