Карвахальнинг хизматлари АПЛнинг 3 та клубига таклиф қилинди
Бу ҳақда инсайдер Луис Карлос Ларго маълум қилди.
ФОТО: Getty images
34 ёшли испаниялик ҳимоячи Дани Карвахальнинг хизматлари Англиянинг учта клубига — «Манчестер Сити», «Ливерпуль» ва «Фулхэм»га таклиф қилинди. Бу ҳақда инсайдер Луис Карлос Ларго маълум қилди.
Карвахаль баҳорда Мадриднинг «Реал» клубини тарк этган ва шундан буён эркин агент мақомида қолмоқда.
Қизиғи, айни пайтда «Фулхэм»ни Карвахальнинг «Реал»даги собиқ жамоадоши Алваро Арбелоа бошқармоқда. Арбелоа ўтган мавсумда мадридликлар бош мураббийи вазифасида ишлаган.
Карвахаль «Реал» сафида 2013 йилдан буён тўп тепган. Испаниялик ҳимоячи мадридликлар билан 4 марта Испания чемпиони бўлган ва 6 бор УЕФА Чемпионлар лигасида ғолибликни қўлга киритган.