Карвахаль ва Мората Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади
Икки футболчи 55 нафарлик кенгайтирилган рўйхатга киритилмади.
ФОТО: Getty images
«Реал» ҳимоячиси Даниэль Карвахаль ва «Комо» ҳужумчиси Альваро Мората 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этмайди. Бу ҳақда AS нашри хабар берди.
Икки футболчи Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте томонидан тайёрланган 55 нафарлик кенгайтирилган рўйхатга киритилмади.
Манба маълумотларига кўра, қарор аллақачон қабул қилинган ва ўзгариши кутилмайди. Де ла Фуэнте Карвахаль ва Моратанинг ўйинини узоқ вақт кузатиб борган, аммо уларнинг паст форма ва юқори жароҳат хавфи сабабли уларни рўйхатга киритмаган, клубларда яхши ҳолатда бўлган футболчиларни афзал кўрган.
Эслатиб ўтамиз, илгари Карвахаль ва Мората терма жамоа капитанлари қаторида бўлган. Мавсум охирида, 25 майда эса 26 нафардан иборат якуний таркиб эълон қилинади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист