Карвахал Месси ва Роналдунинг фарқли томонлари ҳақида гапирди
Криштиану ва Лео аввалроқ «Реал» ва «Барселона» шарафини ҳимоя қилган.
ФОТО: Getty Images
Мадриднинг «Реал» клуби ҳимоячиси Даниэль Карвахал Саудия Арабистонининг «Ан Наср» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳамда «Интер Майами» форварди Лионель Месси ўртасидаги фарқ нимада эканини тушунтириб берди.
Аввалроқ Роналду «Реал» шарафини ҳимоя қилган бўлса, Месси узоқ йиллар давомида Каталониянинг «Барселона» клуби сафида тўп сурган.
«Месси — кўплаб голли вазиятлар ярата оладиган футболчи. У майдонни жуда яхши кўра олади, тўпни назорат қилиш даражаси юқори ва узатмалари ҳам жуда аниқ.
Лионель бўш ҳудудларни топишни аъло даражада билади, Роналду эса тезлик билан рақиб жарима майдонига ёриб кириш борасида устунликка эга», — дея Карвахалнинг сўзларини келтиради Barca Worldwide.
Насрулло Каримов
Журналист