locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Карвахал: «Ўйинимизни сезиларли даражада яхшилашга мажбурмиз»

«Реал» ҳимоячиси «Альбасете»га учралган мағлубият ҳақида гапирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби ҳимоячиси Дани Карвахал Испания Кубоги 1/8 финалида «Альбасете»га қарши ўйинда учралган кутилмаган 2:3 ҳисобидаги мағлубият юзасидан фикр билдирди ҳамда мухлисларга мурожаат қилди.

«Биз кўпроқ ва янада жиддийроқ ишлашимиз керак. Ўйинимизни сезиларли даражада яхшилашга мажбурмиз. Ҳозир биз талаб этиладиган даражада эмасмиз ва майдонда бор кучимизни беришга ваъда берамиз», — дея Карвахалнинг сўзларини келтиради AS нашри.

«Альбасете»га қарши баҳс «қироллик клуби» учун янги бош мураббий Альваро Арбелоа қўл остидаги илк учрашув бўлди. Аввалроқ мутахассис ушбу лавозимда ўз ватандоши Хаби Алонсо ни алмаштирган эди.

Қайд этилишича, Арбелоа «Реал» тарихи да сўнгги тўққиз мураббий ичида дебют учрашувида мағлуб бўлган иккинчи мутахассисга айланди. Бунгача мадридликлар сафида худди шундай омадсиз стартни Хулен Лопетеги ҳам қайд этган — у 2018 йилги Европа Суперкубоги да «Атлетико»га 2:4 ҳисобида ютқазган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг