locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Карвахал «Хетафе»га ўтиш учун ўз шартини қўйди

Унга кўра, ҳимоячи қишки трансфер ойнасида бошқа клубдан таклиф олса, «Хетафе»ни тарк этиш ҳуқуқига эга бўлиши керак.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клубини тарк этган испаниялик ҳимоячи Дани Карвахал фаолиятини «Хетафе»да давом эттириши мумкин. Бироқ тажрибали футболчи янги жамоаси билан шартнома имзолаш учун муайян талаб қўймоқда. Бу ҳақда Radio Marca маълумотларига таяниб, «Мундо Депортиво» нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, 34 ёшли футболчи «Хетафе»га ўтиш учун маошини камайтиришга тайёр. Бироқ Карвахал янги шартномага алоҳида банд киритилишини талаб қилмоқда. Унга кўра, ҳимоячи қишки трансфер ойнасида бошқа клубдан таклиф олса, «Хетафе»ни тарк этиш ҳуқуқига эга бўлиши керак.

Ҳозирда Карвахал эркин агент мақомида бўлиб, янги жамоа изламоқда. Сўнгги кунларда унинг «Хетафе»га ўтиши ҳақида хабарлар тарқалган бўлса-да, музокаралар мураккаб кечмоқда. Томонлар ўртасида ҳозирча якуний келишувга эришилмаган.

Маълумот учун, Дани Карвахал 2012/13-йилги мавсумда Германиянинг «Байер» клубида тўп сурган. Фаолиятининг қолган асосий қисмини эса Мадриднинг «Реал» жамоасида ўтказган. Испаниялик ҳимоячи Мадрид клуби билан олти марта УЕФА Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг