locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Карвахал: «Биз ҳаммамиз Алонcони тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз»

«Реал» ҳимоячиси жамоа бош мураббийи ҳақида фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби сардори ва ҳимоячиси Дани Карвахал футболчилар жамоа бош мураббийи Хаби Алонcони тўлиқ қўллаб-қувватлаётганини маълум қилди. Олдинроқ ОАВ баъзи «Қироллик клуби» футболчилари испан мутахассисининг методикасидан норози эканини ёзган эди.

«Биз ҳаммамиз 100% Хаби Алонcони қўллаб-қувватлаймиз. У кучли, ғоялари эса тушунарли ва барқарор. Натижалар яхши бўлмаган пайтларда ҳар доим миш-мишлар пайдо бўлади, лекин биз аниқ Хаби томонда турамиз», — деди Карвахал матбуот анжуманида.

Испаниялик мутахассис ўтган ёз «Реал» бош мураббийи этиб тайинланган. Ҳозирги кунда Ла Лигада 19 турдан сўнг «қироллик клуби» 45 очко билан 2-ўринда бормоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг