Каррагер Салоҳни танқид қилгани учун Мисрга киритилмаслиги мумкин
«Ливерпуль»нинг собиқ футболчиси, Англия миллий жамоаси афсонаси Жейми Каррагер Мисрга киришдан маҳрум қилиниши мумкин. Бунга унинг мерсисайдликлар ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ ҳақидаги танқидлари сабаб бўлгани айтилмоқда. Бу ҳақда Indykaila X ижтимоий тармоғида хабар берилди.
Манбага кўра, Салоҳнинг нуфузли дўстлари ушбу масала устида ишламоқда.
Аввалроқ Муҳаммад Салоҳ жамоада ўзига нисбатан муносабатдан норози бўлганини очиқ айтганди. У жорий мавсумда унга ажратилаётган ўйин вақти асоссиз равишда камайганини таъкидлади. Бош мураббий Арне Слот эса уни УЕФА Чемпионлар лигаси умумий босқичи 6-тури доирасидаги «Интер»га қарши ўйинга умуман рўйхатга киритмади.
Шундан сўнг, Жейми Каррагер Салоҳнинг интервьюсини «шармандалик» деб атап, уни мураббийга қарши олдиндан режалаштирилган ҳужум сифатида баҳолади. Кейинроқ собиқ ҳимоячи яна шундай ёзди: «Бугун ‘Ливерпуль’нинг ғалабасини ҳеч қачон бунчалик кучли истамаганман!»