Каррагер: «Гёкерешни жаҳон даражасидаги ҳужумчи деб ҳисобламайман»
«Ливерпул» афсонаси ва таниқли эксперт Жейми Каррагер «Арсенал» ҳужумчиси Виктор Гёкереш ҳақида ўз фикрларини билдирди. Каррагер швед форвардини ҳали жаҳон даражасидаги юлдуз деб ҳисобламаслигини айтди, аммо унинг руҳиятига юқори баҳо берди.
«Мен Гёкерешни жаҳон даражасидаги ҳужумчи ёки «Арсенал» учун яқин беш йилликдаги идеал форвард деб ҳисобламайман. Аммо менга унинг менталитети жуда ёқади. Умуман иккиланиш йўқ: тўпни қабул қилади ва дарвозага йўллайди. Унинг ўйинга бўлган муносабати ва ўзига бўлган ишончида Алан Ширерга хос хусусиятлар бор», — дея Каррагернинг сўзларини келтиради The Touchline.
Маълумот учун, Гёкереш жорий мавсумда 15 та гол ва 2 та голли узатма билан «Арсенал»нинг энг самарали футболчиси бўлиб турибди. У «гол+пас» тизимида 17 очко тўплаган ҳолда жамоа етакчисига айланган.