locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Карпин «Динамо»ни тарк этди

У бунгача ҳам клуб, ҳам терма жамоани бошқараётганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Карпин «Динамо»ни тарк этди
ФОТО: Getty images

Валерий Карпин Москванинг “Динамо” клуби бош мураббийи лавозимидан кетишини эълон қилди.

“Ҳурмартли мухлислар, бугун мен Москванинг “Динамо” клубидаги фаолиятимга чек қўйишга ва бутун эътиборимни Россия терма жамоага қаратишга қарор қилдим.

Раҳбариятга, футболчиларга, клубнинг барча ходимларига ва, албатта, “Динамо” мухлисларига миннатдорчилик билдирмоқчиман.

Бу мен учун муҳим давр бўлди. Мен ҳар куни ҳис қилган ишонч ҳамда қўллаб-қувватлаш учун миннатдорман. Жамоага чин дилдан муваффақият тилайман”, — деди Карпин ўз баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, Карпин бунгача ҳам клуб, ҳам терма жамоани бошқараётганди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг