Карлуш Кейруш Гана терма жамоасига қайтди
73 ёшли мураббий қисқа танаффусдан сўнг миллий жамоага қайтмоқда.
Фото: Getty Images
Португалиялик тажрибали мутахассис Карлуш Кейруш яна Гана терма жамоасини бошқаради. Бу ҳақда мамлакат футбол ассоциацияси расман маълум қилди. 73 ёшли мураббий қисқа танаффусдан сўнг миллий жамоага қайтмоқда.
Кейруш 2026-йилги Жаҳон чемпионатидан кейин Гана терма жамоасини тарк этган эди. Африка вакили мусобақанинг 1/16 финалида Колумбияга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлиб, турнирдаги иштирокини якунлаган.
Энди португалиялик мураббийнинг асосий вазифаси жамоани 2027-йилги Африка Миллатлар кубогига олиб чиқиш бўлади. Гана сентябрь ойида саралаш босқичидаги юришини бошлайди.
Маълумот учун, Кейруш бошчилигидаги Гана саралаш босқичи гуруҳида Кот-д’Ивуар, Гамбия ва Сомали терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.