locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Карлос Альберто Паррейра ўпка яллиғланиши сабабли операция қилинди

Бразилия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи соғлиғи билан боғлиқ муаммо сабаб шифохонада даволанмоқда.
Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Фото: Getty Images

Бразилия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Карлос Альберто Паррейра соғлиғи билан боғлиқ муаммо сабаб шифохонада даволанмоқда.

83 ёшли мутахассис ўпка яллиғланиши туфайли операция қилинган. Маълумотларга кўра, жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтган ва Паррейранинг умумий ҳолати барқарор деб баҳоланмоқда.

Шунга қарамасдан, бразилиялик мураббий ҳозирча шифокорлар назоратида қолмоқда. У интенсив терапияга муҳтож бўлиб, нафас олиши махсус ҳаётни таъминловчи аппаратлар ёрдамида қўллаб-қувватланмоқда.

Паррейра 12 кун аввал шифохонага ётқизилган. Ҳозирча унинг қачон уйига жавоб берилиши номаълум.

Карлос Альберто Паррейра Бразилия футболи тарихидаги муҳим шахслардан бири ҳисобланади. У уч марта Бразилия терма жамоасини бошқарган ва 1994-йилги Жаҳон чемпионатида жамоани чемпионликка олиб келган.

Бундан ташқари, Паррейра 1970-йилги ғалабали мундиалда Марио Загалло мураббийлар штабида ҳам ишлаган. Шу сабабли унинг номи Бразилия футболидаги энг катта ютуқлар билан боғланади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг