Карло Анчелотти “Реал Мадрид” базасига қайтди
Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти пайшанба куни “Реал Мадрид”нинг Вальдебебасдаги машғулот базасига ташриф буюрди. Италиялик мутахассис собиқ футболчилари билан кўришди ва жамоанинг амалдаги бош мураббийи Жозе Моуринью билан учрашди.
Анчелотти айниқса “Реал” сафидаги бразилиялик футболчиларнинг ҳолатига қизиқди. Винисиус Жуниор, Родриго, Эдер Милитао ва Эндрик Бразилия терма жамоаси мураббийлар штаби диққат марказида. Родриго, Милитао ва Эндрик айни пайтда жароҳатдан тикланмоқда.
Мутахассис ҳозир Европа бўйлаб сафарда бўлиб, Бразилия терма жамоасига номзод футболчиларни кузатмоқда. Анчелотти яқин кунларда сентябрдаги йиғин учун кенгайтирилган рўйхатни шакллантириши керак.
Маълумот учун, Анчелотти “Реал Мадрид”ни икки даврда — 2013–2015 ва 2021–2025-йилларда бошқарган. У Мадрид клубида уч марта UEFA Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан — 2014, 2022 ва 2024-йилларда.