locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Карло Анчелотти Рафиньяни ҳужум марказида синаб кўрмоқчи

Футболчи жорий мавсумда «Барселона» сафида марказий ҳужумчи позициясида ҳам муваффақиятли ҳаракат қилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти «Барселона» ҳужумчиси Рафиньяни марказий ҳужумчи сифатида синаб кўришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда The Touchline хабар берди.

Мураббийнинг бундай қарорига Рафиньянинг клубдаги сермаҳсул ўйинлари сабаб бўлган. Бразилиялик футболчи сўнгги баҳсларда «Расинг» ва «Севилья»га қарши ўйинларда хет-трик қайд этган.

Анчелотти Рафиньяни айнан марказда ўйнатиш орқали унинг ҳужумдаги имкониятларидан янада самарали фойдаланишни кўзламоқда. Футболчи жорий мавсумда «Барселона» сафида марказий ҳужумчи позициясида ҳам муваффақиятли ҳаракат қилмоқда.

Маълумот учун, Бразилия терма жамоаси навбатдаги ўртоқлик учрашувини 29 сентябрь куни Австралияга қарши ўтказади. Баҳсда Рафиньянинг қайси позицияда майдонга тушиши катта қизиқиш уйғотмоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг