locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Карло Анчелотти: «Натижа энг асосийси эмас, лекин у камчиликларимизни кўрсатиб берди»

Бразилия бош мураббийи Франциядан учралган мағлубиятга изоҳ берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти Франция терма жамоасига қарши кечган ўртоқлик учрашувидаги мағлубиятдан (1:2) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Умуман олганда, ўйиндан кўнглим тўлди. Биз курашдик, яхши ўйин намойиш этдик, айниқса, стандарт вазиятларда фаол бўлдик, бу жуда муҳим. Биз хурсандмиз. Натижа энг асосийси эмас, лекин у нималарни яхши бажарганимизни ва қаерда хатога йўл қўйганимизни кўрсатиб берди», — деб Анчелоттининг сўзларини келтирмоқда CNN Brasil.

Эслатиб ўтамиз, ҳар икки жамоа ҳам жорий йилнинг ёзида АҚШ, Канада ва Мексика ҳудудларида бўлиб ўтадиган ЖЧ-2026 турнирида иштирок этади. Европа саралаш босқичи натижаларига кўра, Франция «D» гуруҳида 16 очко билан биринчи ўринни эгаллади. Бразилия терма жамоаси эса Жанубий Америка саралаш гуруҳида 28 очко билан бешинчи поғонадан жой олди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг