locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Карло Анчелотти Бразилия миллий жамоасида 2030 йилгача қоладиган бўлди — ESPN

Италиялик мутахассис 2025 йилнинг май ойида бразилияликларни қабул қилиб олганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Италиялик мутахассис Карло Анчелотти Бразилия терма жамоаси бош мураббийлигида 2030 йилга қадар фаолиятини давом эттиради. Бу ҳақда ESPN нашри хабар бермоқда.

Аввалроқ Бразилия футбол конфедерацияси (CBF) ва мураббийнинг ўзи ҳамкорликни узайтириш ниятида эканликларини маълум қилишган эди.

Манбанинг таъкидлашича, конфедерация шу ҳафтанинг бошида янги шартноманинг барча тафсилотларини келишиб олган ва тайёр лойиҳани Анчелоттига юборган. Ҳозирда ташкилот мураббийнинг имзосини кутмоқда.

Шартнома яна тўрт йилга узайтирилгани ҳақидаги расмий баёнот яқин кунларда эълон қилиниши кутилмоқда.

Қайд этилишича, мутахассиснинг янги келишув бўйича маоши ўзгаришсиз қолади. Анчелотти 2025 йилнинг май ойида келишилганидек, йилига 10 миллион евро ишлаб топишда давом этади. Таъкидлаш жоизки, ушбу сумма Бразилия терма жамоаси бош мураббийлари тарихидаги энг юқори маош ҳисобланади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг