locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Карим Бензема «Ал Иттиҳод»ни тарк этиши мумкин

Француз юлдузи янги шартномадан норози.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Жидданинг «Ал Иттиҳод» клуби ҳужумчиси Карим Бензема Саудия Арабистонидаги фаолиятини якунлаш арафасида турибди. Бу ҳақда нуфузли ESPN нашри хабар тарқатди.

Маълумотларга кўра, 38 ёшли футболчи клуб раҳбарияти томонидан таклиф этилган янги шартнома шартларидан мутлақо норози. Шу сабабли у айни дамда жамоадан кетиш вариантларини кўриб чиқмоқда. Вазият анча жиддий тус олган бўлиб, француз форварди шартнома атрофидаги келишмовчиликлар фонида «Ал Фотих» (2:2) билан бўлган баҳсда иштирок этишдан бош тортган.

Тажрибали ҳужумчининг кейинги манзили борасида ҳозирча икки асосий йўналиш кўрсатилмоқда. Бензема яна Европанинг кучли чемпионатларидан бирига қайтиши ёки АҚШнинг MLS жамоаларидан бирига кўчиб ўтиши кутилмоқда.

Бензема 2023 йилнинг ёзидан буён «Ал Иттиҳод» сафида тўп суриб келмоқда. Унинг амалдаги меҳнат шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда футболчи барча мусобақаларда 21 та учрашувда майдонга тушиб, 16 та гол уришга муваффақ бўлди.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, ҳозирги вақтда юлдузли ҳужумчининг бозор қиймати 6 миллион еврони ташкил этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг