locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Карим Бензема “Ал-Ҳилол”даги келажаги ҳақида: “Мен қоламан”

38 ёшли француз футболчиси жорий мавсумда Саудия Арабистони клубини тарк этмаслигини тасдиқлади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Ал-Ҳилол” ҳужумчиси Карим Бензема келажаги борасида қарор қабул қилганини маълум қилди. 38 ёшли француз футболчиси жорий мавсумда Саудия Арабистони клубини тарк этмаслигини тасдиқлади.

“Мен “Ал-Ҳилол”да қоламан”, — деди Бензема. Футболчининг ушбу сўзларини инсайдер Фабрицио Романо ўз ижтимоий тармоқларида келтирди.

Бензема “Ал-Ҳилол” сафига 2026-йил февраль ойида “Ал-Иттиҳод”дан кўчиб ўтган. Бунгача француз ҳужумчиси “Ал-Иттиҳод” билан Саудия Арабистони чемпионати ва мамлакат кубогида ғолиб чиққан.

Маълумот учун, Бензема 2009–2023-йиллар давомида “Реал Мадрид” шарафини ҳимоя қилган. У Мадрид клуби билан 25 та соврин, жумладан беш марта Чемпионлар Лигасини қўлга киритган. 2022-йилда эса “Олтин тўп” соҳибига айланган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг