locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Карим Адееми \"Барселона\"ни танлади

22 ёшли ҳужумчининг Дортмунд билан амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Карим Адееми фаолиятини "Барселона"да давом эттиришни истамоқда.

Хабарларга кўра, германлик футболчи клуб раҳбариятига фақат "Барселона"га ўтишни хоҳлашини маълум қилган. Шу билан бирга, Каталония клуби ва Дортмунд ўртасида трансфер бўйича музокаралар давом этмоқда.

Маълумотларга кўра, Адееми "Барселона" билан шахсий шартнома шартлари бўйича ҳам келишувга эришган. Энди трансфернинг амалга ошиши икки клуб ўртасидаги келишувга боғлиқ.

22 ёшли ҳужумчининг Дортмунд билан амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган. Шунга қарамай, футболчи янги мавсумни айнан "Барселона" сафида бошлашни мақсад қилган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг