Карим Адееми \"Барселона\" футболчиси — Романо
Томонлар шахсий шартнома шартлари бўйича тўлиқ келишувга эришди.
Фото: Getty Images
Машҳур инсайдер Фабрицио Романо хабар беришича, Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Карим Адееми "Барселона" билан шахсий шартнома шартлари бўйича тўлиқ келишувга эришган. Футболчи Дортмунд раҳбариятига фақат Каталония клубига ўтишни исташини ҳам маълум қилган.
Маълумотларга кўра, "Барселона" трансфер бўйича расмий таклиф йўллаган. Бироқ Дортмунд ушбу таклифни қониқарли деб топмаган ва музокаралар давом этмоқда. Немис клуби футболчи учун юқорироқ трансфер суммасини талаб қилмоқда.
Шунга қарамай, томонлар музокараларни давом эттирмоқда ва "Барселона" трансферни ёзги трансфер ойнаси ёпилишидан олдин якунлашга ишонмоқда. Адеемининг ўзи эса фаолиятини айнан "Камп Ноу"да давом эттиришни истамоқда.
Насрулло Каримов
Журналист