locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Капелло: «Италия терма жамоаси учун энг муносиб номзод — Антонио Конте»

Гаттузо ўз лавозимидан озод этилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Капелло: «Италия терма жамоаси учун энг муносиб номзод — Антонио Конте»
ФОТО: Getty images

«Милан» ва «Рома»нинг собиқ бош мураббийи Фабио Капелло Италия терма жамоаси бош мураббийлигига энг муносиб номзод сифатида Антонио Контени кўрсатди.

«Мен бу ҳақда аввал ҳам айтганман — Конте. У терма жамоа бошқарувида ўзини аъло даражада кўрсатган.

Роберто Манчини ҳам кучли мутахассис. Бироқ унинг ҳал қилувчи ўйинлар арафасида миллий жамоани тарк этганини шунчаки унутиб бўлмайди. Бу жуда жиддий қарор эди», — деди Капелло Football Italia нашрига.

Эслатиб ўтамиз, Италия терма жамоаси Жаҳон чемпионати–2026 йўлланмаси учун плей-офф финалида Босния ва Герцеговинага (1:1, пенальтилар сериясида 1:4) мағлуб бўлди.

Ушбу омадсизликдан кейин миллий жамоа бош мураббийи Женнаро Гаттузо ўз лавозимидан озод этилди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг