Кападзе ЖЧ-2026 олдидан терма жамоа режаларини маълум қилди
Жаҳон чемпионати–2026 саралашининг сўнгги турида Ўзбекистон терма жамоаси Қатарни ишончли тарзда 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдан сўнг бош мураббий Тимур Кападзе журналистларга интервью берди. Унга кўра, жамоа БАА ва Қатарга қарши ҳал қилувчи баҳсларга тўлиқ эътибор қаратган. Энди терма жамоа жаҳон чемпионатига босқичма-босқич тайёргарликни бошлайди.
«Мусобақа олдидан CAFA доирасида ўйинлар ва АҚШ жамоаларига қарши назорат учрашувлари режалаштирилган. Шу орқали футболчилар етарли тажриба тўплашади, деб ўйлайман», — деди Кападзе.
Қайд этиш жоиз, Қатар устидан қозонилган ғалаба жамоанинг саралашдаги натижасига таъсир қилмади. Олдинги турда БАА билан 0:0 ҳисобидаги дуранг Ўзбекистонга 18 очко жамғариб, ЖЧ–2026 йўлланмасини муддатидан олдин таъминлаш имконини берган эди.