locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Кападзе: «Вақт кўрсатади»

Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Жаҳон чемпионатига жамоани бошлаб бориши ҳақидаги саволга жавоб берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Кападзе: «Вақт кўрсатади»
photo: tribuna.uz

Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси 4:0 қарама-қаршилигидан кейин мезбонлар бош мураббийи Темур Кападзе Жаҳон чемпионатига жамоани бошқариш ёки бошқармаслик ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Ҳозирча CАФА турниридамиз. Кейин қанақа бўлади, тақдир нима бўлади деган саволларга ҳозир жавоб йўқ. Вазиятни кўриб турибсизлар. Шунинг учун жавоб беришга қийналаман. Жавобни бошқа одамлардан қидириш керак. Аниқланса шунга қараб иш қиламиз.

Албатта режаларимиз бор. Октябрда ва ноябрда ўқув-йиғин машғулоти ўтказамиз. Ўртоқлик ўйинлари ҳам режалаштирилган. Лекин кейинчалик нима бўлишини вақт кўрсатади»,-деди Кападзе.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг