locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин — манба

Федерация шорт-листида ўзбекистонлик мутахассис ҳам ўрин олган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин — манба
Фото: ЎФА

Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ устози ва ҳозирда ёрдамчи мураббий сифатида фаолият юритаётган Темур Кападзе Индонезия терма жамоасига бош мураббий бўлиши мумкин. Бу ҳақда Goal Медиа хабар берди.

Манбага кўра, Индонезия футбол федерацияси яқинда истеъфога чиқарилган нидерландиялик мутахассис Патрик Клюйверт ўрнига муносиб номзод қидирмоқда.

Терма жамоа Жаҳон чемпионатига йўлланма ололмаганидан сўнг афсонавий футболчини истеъфога чиқаришга қарор қилди.

Кападзедан ташқари яна икки мураббий номзодини кўриб чиқилмоқда. Булар германиялик Томас Долл ва Ироқ терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Хесус Касас ҳам бор.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг