Канте учун АПЛ жамоаси ҳам қизиқмоқда
Унинг "Ал-Иттиҳод" билан амалдаги шартномаси 2026 йил июнь ойи охирига қадар мўлжалланган.
ФОТО: Getty images
Франциялик таянч ярим ҳимоячи Нголо Канте Саудиянинг "Ал-Иттиҳод" клубини тарк этиб, Европа футболига қайтиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.
Манбада келтирилишича, футболчига АПЛ клуби жиддий қизиқмоқда. Аммо клуб номи ҳозирча ошкор қилинганича йўқ.
Унга асосий даъвогар сифатида Истанбулнинг "Фенербаҳче" клуби қаралмоқда.
34 ёшли Канте 2023 йил ёзидан бери Саудия Арабистони чемпионатида ўйнаб келмоқда. Унинг "Ал-Иттиҳод" билан амалдаги шартномаси 2026 йил июнь ойи охирига қадар мўлжалланган. Ярим ҳимоячининг бозор қиймати 4,5 миллион евро деб баҳоланмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист